Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаол блогерлар билан ҳамкорликда йўлга қўйган ушбу лойиҳага кўпчилик фаол ва саховатли юртдошларимиз қизиқиш билдирмоқда ва қўллаб-қувватламоқда.

Россия, Қозоғистон, Туркия, БАА ва бошқа мамлакатларда иш билан банд бўлган, пандемия оқибатида эса қийин аҳволга тушиб қолган 700 дан ортиқ юртдошларимиз қисқа вақт мобайнида мурожаат қилган ва бугунги кунга қадар уларнинг 300 га яқинига озиқ-овқат маҳсулотлари, ёрдам пуллари тақдим этилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш ва жараёнларнинг тезкорлигини таъминлаш учун лойиҳанинг www.birgamiz.com сайти ишга туширилган, мурожаатларни электрон қабул қилиш, колл марказ хизматлари йўлга қўйилган.