Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 марта судланган В.Х. фуқаролар А.К. ва А.Б.ни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига жами 23 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаролар Ғ.Р. ва Х.Р. фуқаро Ж.Р.ни “Қарши темирйўл узели” АЖга ишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.