Самарқанд темир йўл вокзалида дипломатларни вилоят ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари кутиб олдилар.
Шундан сўнг, дипломатлар Самарқанд шаҳрида янги бунёд этилган Туризм марказига ташриф буюриб, “Абадий шаҳар” мажмуаси, Конгресс-холл ва беш юлдузли янги “Samarkand regency Amir Temur” меҳмонхонасини кўздан кечирдилар.
Бундан ташқари, меҳмонлар ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитига тайёргарлик кўриш доирасида Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишдилар.