Бугун, 11 февралда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказидан 6 нафар юртдошимиз Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда олиб келинган юртдошларимиз билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари профилактик тадбирларни ўтказди ҳамда уларга моддий ёрдам пуллари берилиб, доимий яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказидан жорий йил 23 январда 13 нафар, 4 февралда 7 нафар юртдошимиз юртимизга олиб келинган эди, деб хабар беради Ташқи меҳнат агентлиги матбуот хизмати.