Мазкур корхонанинг иккинчи босқичи фаолияти ортидан 900 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, 115,0 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали йилига 15,0 минг тонна аралаш ип-калава ва 12,0 миллион п/м мато ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш давомида инфратузилма объектлари учун бюджет маблағлари ҳисобидан 24,0 миллиард сўм ажратилган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган.
Ўтган 4 йил давомида корхона ишлаб чиқарган маҳсулотлар Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё, Хитой ва Европанинг 20 дан ортиқ давлатларига экспорт қилиб келинмоқда.