Ушбу «мобил гуруҳ» Республикамизнинг 207 туманини қамраб олишга қаратилган энг катта лойиҳалардан бири бўлиб унда 150 нафар халқаро даражадаги тренерлар томонидан 9246 нафар инглиз, француз, немис тили ўқитувчиларининг малакасини оширишади. Ўқув лойиҳа 3 та босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич 2022 йил 4-9 ноябрь кунлари ўтказилади.
«Мобил гуруҳ»лар «каскад» тамойили асосида ҳудудларда ўқув-семинарлари амалга оширишмоқда. Ушбу ўқув-семинарлар ўз навбатида ўқитувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини оширишга яқиндан хизмат қилади. Маълумки, хорижий тилларни ўқитиш ҳозирги кунда долзарб масалалардан бирига айланган.
Жумладан, Самарқанд вилоятида ҳам Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги инглиз, француз ва немис тиллари педагогларининг малакасини ошириш учун «мобил гуруҳ»лар тузилди ва белгиланган ҳудудларда таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг малакасини оширишга жалб этилди. Шунингдек ўқув-семинарларда нафақат педагогик маҳоратларни ошириш балки халқаро даражада тан олинган имтиҳонлар ҳақида ҳам бир қатор тушунчалар берилмоқда. Ушбу «мобил гуруҳ»лар Буюк Британия, Франция ва Германия давлатларидаги ОТМларда таҳсил олган юқори малакали тренерлар томонидан ўтказилмоқда.
Ўқув-семинарларда ўқитувчиларга дарс жараёнларини юқори савияда ўтиши учун қуйидагилар таъкидлаб ўтилди:
▪️ Тил ўрганиш ва ўргатиш назариялари;
▪️ Дарсни режалаштириш;
▪️ Ўқитиш жараёнини бошқариш;
▪️ Таълим ресурсларини танлаш ва улардан фойдаланиш;
▪️ Ўқитишнинг замонавий ва интерфаол усуллари;
▪️ Инновацион технологияларга асосланган таълим.
Зеро, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги байрам табрикларида тараққиётимизнинг мақсади Учинчи Ренессанс бўлиши лозимлигини таъкидлаганлар.
Уйғониш даврини бевосита таълим соҳасисиз тасаввур қилиш мушкул экани ҳеч кимга сир эмас. Бунда, учинчи Ренессансга бизни фақатгина юқори сифатли таълим етказади десак муболаға бўлмайди. Таълим жамият қурилишининг муҳим муаммоларини ҳал қилиш жамиятнинг моддий-техник базасини яратиш, ижтимоий муносабатларни таркиб топтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни тўғри тарбиялашга ёрдам беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилги Парламентга мурожаатида нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавиятни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда ўқитувчининг педагогик маҳорати, илғор тажрибалари муҳим аҳамиятга эга. Чунки ўқитувчи илм-маърифатли кадрлар тайёрлаш, ўқувчиларни турли соҳаларга йўналтириш, узлуксиз таълим жараёнларида ислоҳотларни амалга ошириш, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялаш, хориждаги илғор тажрибаларни чуқур ўрганиш, таълим жараёнини янгилаш, ўқитиш методикаларини қўллашда илм-маърифатга асосланган ҳолда амалга оширувчи шахс ҳисобланади.
Шу сабабли Агентлик келгусида ўқитувчиларнинг педагогик малакаларини ошириш учун яна бир қанча йирик ўқув лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирган.
Фирдавс Жамилов,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг
Самарқанд вилоят ҳудудий вакиллик медиа-волонтёри.