Ўзбекистон Республикаси Пресидентининг томонларидан илгари сурилган "маҳаллабай" ишлаш усули жамиятдаги кўплаб муаммоларни бартараф этишнинг энг самарали йўлларидан бири ҳисобланади. Бундаги асосий моҳияти фуқароларни тинглаш ва уларнинг муаммоларини жойида ҳал қилишдир. Шу сабабли ҳам бугунги кунда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари барча соҳалар томонидан самарали равишда бартараф этилмоқда.

Эндиликда ушбу соҳалар қаторига хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ҳам қўшилди. Агентликнинг Самарқанд вакиллиги вилоятнинг чекка ҳудудларидаги маҳаллаларга бориб, аҳоли мурожаатлари билан танишиб чиқди. 

Юртбошимизнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси”нинг 4-ташаббусининг ижросини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳаллада агентлик томонидан ҳар бир маҳаллада хорижий публикациялар (Cambridge English Press, MM Publication) китоблари билан жиҳозланган кутубхоналари ва китоб бурчаклари ташкил этилмоқда. Бу маҳалладаги уюшмаган ёшларни ўқиш билан таъминлайди ва уларнинг вақтларини унумли сарфлашларига дават этади. 

Бундан ташқари, маҳаллада хорижий тилларни ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши, ўқитувчиларни бириктирган ҳолда махсус тил курслари ташкил қилиш, маҳаллада хорижий тил саводхонлигини оширишни мақсад қилиб тил марказлари очмоқчи бўлган фуқароларга моддий-маънавий кўмак билдириш каъби долзарб масалалар кўриб чиқилди.

 

Парвиз Субханкулов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш

агентлиги Самарқанд вилоят вакиллиги лойиҳалар менежери.