Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхона вакиллари, 200 га яқин ватандошлар ҳамда уларнинг жамоат бирлашмалари раҳбарлари, сиёсий арбоблар, санъат ва маданият ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Ушбу тадбир Фонднинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси оқали тўғридан-тўғри ҳавола этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимиз сарҳадларида хизмат қилаётган мард, фидойи ўғлонларни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллик шодиёнаси ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий қутлади.
Тадбир давомида Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти совриндори, “Ватандошлар” жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Шерали Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Ватандошлар” жамоат фонди Васийлик Кенгаши аъзоси Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси доценти, cиёсий фанлар номзоди Турсунмурод Маматқобилов, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, сиёсий фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Мансур Мусаев ҳамда хориждаги ватандошлар иштирок этди.
Шу билан бир қаторда, тадбирда хорижда истиқомат қилаётган, меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз фаол иштирок этиб, байрам муносабати билан ўз табрикларини йўллашди. Ирландиядан Дилноза Бабаева, Хитойдан Дилдора Раҳимова, Туркиядан Акбар Ясса, Осман Бег, Сурайё Ходжаева, Чокар Кочай, Россия Федерациясидан Раҳим Исламов, Обид Туратов, Исроилдан Полина Халиевалар шулар жумласидандир.
Шунингдек, тадбир давомида хориждаги ватандошларни “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” лойиҳасининг муҳокамалари давом этаётганлиги ва ушбу муҳокамаларда хориждаги ватандошларимизнинг фикрлари муҳимлигини инобатга олган ҳолда муҳокмаларда jamoatchilik.uz, regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz порталларида ўз таклиф ва муносабатларини қолдиришда фаол иштирок этишга чақирилди.