Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу тизим туризмни ривожлантириш, чакана савдо ҳажмини ошириш ва хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.
Шу муносабат билан Урганч халқаро аэропортида чет эл фуқаролари харидларини текшириш ва ҚҚС қайтариш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга мўлжалланган махсус сервис шохобчаси ташкил этилди.
Маълум қилинишича, “Tax free” маблағлари товарлар мамлакатдан олиб чиқиб кетилганидан сўнг 3 иш куни ичида сайёҳларнинг банк картасига ўтказиб берилади. Бунда ҚҚС қайтариш учун минимал харид қиймати 300 минг сўм этиб белгиланган.
Мазкур тизимни жорий этишдан асосий мақсадлардан бири — 2026–2027 йилларда хорижий сайёҳлар томонидан амалга ошириладиган харидлар ҳажмини бир неча баробарга ошириш, савдода шаффофликни таъминлаш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришдан иборат.
Мутахассислар фикрича, бу механизм мамлакатнинг туристик жозибадорлигини ошириш, миллий брендлар ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини рағбатлантиришга хизмат қилади.