Тадбир “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида ташкил этилди. Бу ҳақида институт расмий саҳифаларида хабар берилди.

“Жанубийосиё” демократик форум” таҳлилий маркази  директорининг фикрича, юртимизда ўтказилаётган  бугунги конференция Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари учун жуда муҳим. Мисол учун, логистика, транспорт соҳасида Хитой ва Европани боғлашда Марказий Осиё муҳим аҳамиятга эга, бунда эса Ўзбекистон халқаро савдо марказида жойлашгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Учрашувда пандемия шароити бўлишига қарамай Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ўзгаришлар, макроиқтисодий барқарорлик, қашшоқликни камайтириш, оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва  аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон капиталини юксалтиришга қаратилган эътиборнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, “яшил энергия” электр энергетика тармоғида қайта тикланувчи энергия манбалари  олиш борасидаги лойиҳалар, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш борасидаги кенг кўламли ўзгаришлар, Ўзбекистонда юз бераётган янгиликлар, давлат улушини камайтирилиши, давлат корхонларини хусусийлаштириш орқали инвестициялар жалб қилиш борасида ҳам сўз юритилди.