Муқаддам Хонқа туманида 20 ўринга мўлжалланган ана шундай даво маскани фаолият юритиб келарди. Президентимиз қарори ижросини таъминлаш мақсадида ушбу масканга яна 30 ўринли бино қурилиши қисқа муддатларда якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Бу масканда боқувчисини йўқотган, оғир дардга чалинган фуқаролар ҳам доимий яшайди, ҳам мунтазам даволанади.

Замонавий типда бунёд қилинган даво маскани очилишида республика ихтисослаштирилган онкология ва радиоология илмий-амалий маркази директори М. Тиллашайхов ва бошқа масъул раҳбарлар иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққанлар мамлакатимизда Президентимиз  ташаббуси билан тиббиёт соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бу ерда яратилган шароит ва имкониятлар борасида сўз юритдилар.

Мазкур масканда нафақат Хонқа, балки бир қатор қўшни туманлардан келган беморлар ҳам малакали шифокорлар ёрдамида ҳаёт синовларини мардановор енгиб ўтишяпти.

Фойдаланишга топширилган янги маскан вилоятдаги шу турдаги учинчи даргоҳ ҳисобланади. Уларнинг барчаси истиқлол йилларида бунёд қилинган.

                                                    Рўзимбой ҲАСАН,

                                         “Янги Ўзбекистон” мухбири