Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

-кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

-тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг -иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

-турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

-ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

-2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

-ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади, деб хабар бермоқда Ogoh.uz