Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, партиянинг лидер аёллари иштирок этди.

Тадбирда сайлов қонунчилиги, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, сайловларда фаол иштирок этишини таъминлаш, мазкур жараёнларда лидер аёлларнинг ўрни ва роли каби мавзуларида маърузалар тингланди.

Бундан ташқари, тадбирда хотин-қизларни янгича ёндашув, ғоя ва ташаббуслар билан чиқишларига кўмак бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар, сиёсий жараёнларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, қолаверса жорий йил мамлакатимизда бўлиб ўтадиган энг муҳим сиёсий жараён - сайловларда хотин - қизлар иштирокини кенгайтириш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.