Ушбу байрамона кунда шафқатсиз уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, уларнинг руҳ покларига ҳурмат бажо келтирамиз ва жангда мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга таъзим қиламиз, ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

 Бу даҳшатли  уруш, бутун инсоният қатори,  бизнинг халқимизга ҳам мислсиз кулфат ва йўқотишлар олиб келгани шубҳасиз.

Президент Шавкат Мирзиёев “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида халқимизнинг мардлиги, бағрикенглигини алоҳида таъкидлаб шундай дейди:

“Бутун дунёда миллионлаб инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йўқотишлар, талофат ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли қирғин бўлганини ҳеч ким унутмайди. Ушбу бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Уруш бошланиши билан фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган, “Сен етим эмассан” деб ўз бағрига олгани халқимизнинг нақадар олижаноблигини, меҳр-мурувватини, юксак маънавиятини яққол намоёнэтди. 

  Мамлакат раҳбари тўғри таъкидлаганидек, ўшамаъшум  йилларда шароит оғир бўлишига қарамай. уйда қолган хотин-қизлар, кексалар ва болалар қишлоқ хўжалигида, завод ва фабрикаларда кечаю кундуз меҳнат қилиб, ўзлари емай-ичмай, ҳатто киймай барча топганларини фронтга жўнатган. Бу ҳам бугунги авлодга намуна бўлгулик қаҳрамонлик ва  жасоратнинг ёрқин ифодасидир.

Шунингдек, Президентимиз  Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдагинутқида “Биз сизларнинг тимсолингизда ўзининг доно маслаҳатлари, бой ҳаётий тажрибаси билан ҳаммамизга устоз ва дуогўй бўлиб юрган мўътабар инсонларни кўрамиз. Сизларнинг ҳар бирингиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Ҳаёт йўлларида дуч келаётган турли қийинчилик ва муаммоларни, ҳозирги кунда бошимизга тушган синовларни енгиб ўтишда биз сизларнинг мислсиз сабот ва матонатингиздан, қатъиятингиздан доимо куч ва ибрат оламиз. Ёш авлодимизни Ватанга, халққа садоқатли, жасур инсонлар этиб тарбиялашда биз сизларни доимо ўрнак деб биламиз ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади, деб таъкидлаган эди.

Бугун  мамлакатимизда аждодларимизнинг эзгу ишлари, бой маданий мероси, муборак хотирасини улуғлаш ва абадийлаштириш, мамлакатимизда инсон манфаатларини олий қадрият даражасига кўтаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларда,халқимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини, маънавий оламини юксалтиришга хизмат қилишдек эзгу  мақсад ва улуғвор вазифаларнинг муштарак ифодасини кўриш мумкин.  

Юртбошимиз ўша нутқида ҳар жиҳатдан пухта ишланган лойиҳалар асосида Ғалаба боғи, “Шон-шараф” музейи, “Мангу жасорат”, “Матонат мадҳияси” монументлари бунёд этилганлиги,халқимизнинг қонли жанглардаги мардлигини, фронт ортидаги машаққатли меҳнати ва фидойилигини акс эттиришга бағишланган кенг кўламли тарихий-бадиий экспозициялар яратилганлигини ҳам алоҳида қайд этиб Катта ғурур ва ифтихор билан таъкидлаб айтмоқчиман.Ғалаба боғининг марказида “Матонат мадҳияси” деб аталган муаззам обида барча Ўзбекистононаларига қўйилган ҳайкал , она Ватан рамзи бўлиб қад ростлади. Ҳеч шубҳасиз, ушбу ёдгорлик бутун халқимиз, айниқса, ёшларимиз учун қутлуғ зиёратгоҳга, оила, севги-муҳаббат, вафо ва садоқат деган муқаддас тушунчалар тимсолига айланиб қолади. Бу ерга қадам қўйган ҳар бир йигит-қиз миллатимизнинг қонида, суягида бўлган ноёб маънавий фазилатларни асраб-авайлаб, қадрлаб яшаш учун мана шундай улуғ инсонлардан тарбия ва ибрат олади, деб ишонаман”— деган эди Президент.

Шон-шараф музейига кираркансиз, у ердагитарихий факт ва воқеалар  замонавийтехнологиялар интерактив усуллар ёрдамида аксэттирилганини,

ҳар бир экспонатда шонли тарих ўз ифодасинитопганини кўрасиз ва беихтиёр ўша суронли давргақайтгандек бўласиз. Музейга кириш қисмидаЎзбекистон халқ рассоми Алишер Алиқуловтомонидан чизилган 22 метрлик панно жойлаштирилган. Иккинчи жаҳон урушийилларида ўзбекистонлик йигитларнинг фронтгажўнатилаётгани оила аьзолари билан видолашувонлари акс этган.

 Шунингдек, II Жаҳон уруши йилларидаги тарихимизни ўрганишда том маънода янги давр бошланганлиги, олдин 1,5 миллион киши урушда иштирок этган деб ҳисобланганлиги, янги топилган маълумотларга кўра, Ўзбекистондан 1 миллион 951 мингга яқин киши урушга сафарбар этилгани маълум бўлди. Демак, ҳар уч нафар ўзбекистонликдан биттаси қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жанг қилганлиги асослаб берилди. Ундан ташқари қулоқ” сифатида бошқа ўлкаларга сургун қилинган 59 мингдан ортиқ ватандошимиз ҳам ҳаракатдаги армияга сафарбар этилгани, урушда 396 минг эмас, 538 минг Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганлиги, 158 мингдан кўпроқ ҳамюртимиз урушда бедарак кетганлиги, янги маълумотларга асосан 200 мингдан зиёд аскар ва офицерларимиз жанговар давлат мукофотлари билан тақдирлангани аниқланди.

 Жумладан, илгари 280 нафар деб ҳисоблаб келинган ўзбекистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамонларининг сони 301 та экани, 70 нафар юртдошимиз учала даражадаги Слава орденига сазовор бўлгани ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топганлиги ҳақидаги тарихий ва илмий манбалар ҳам музейдан ўрин олган .

Президентимизнинг иккинчи жаҳон урушида бир эмас, беш азамат ўғлидан жудо бўлган Зулфия ая Зокированинг матонати ва келинларининг ўз ёрига, оиласига садоқати, ўзбек аёлларининг, ўзбек халқининг ҳақиқий жасорати ва матонати, севги ва вафо мадҳияси, ёш авлодимиз учун намуна ва ўрнак, чинакам ибрат мактаби эканлиги ҳақидаги сўзлари - барчанинг қалбига фахр, ифтихор ва масъулият туйғуларини янада чуқур сингдиради.

Шунингдек Шон-шараф музейида оловли уруш йилларида бутун Ўзбекистон халқи “Ҳамма нарса – фронт учун”, “Ҳамма нарса – Ғалаба учун!” деган ҳаётий эътиқод билан яшаганлиги, жанг майдонларига катта миқдорда қурол-яроғ, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва бошқа зарур маҳсулотларни етказиб берганлиги, 300 га яқин корхонада ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги, фронт ҳудудларидан юртимизга 151 та завод кўчириб келтирилиб, ғоят қисқа фурсатда ишга туширилиши, минглаб уруш қатнашчилари мамлакатимизда ташкил этилган ҳарбий госпиталларда даволаниб шифо топганлиги, янги аниқланган маълумотларга кўра, уруш ўчоғига айланган ўлкалардан Ўзбекистонга 1 миллион 500 минг киши, жумладан, 250 мингдан зиёд бола эвакуация қилинганлиги, халқимиз уларга чинакам меҳр ва эътибор кўрсатиб, сўнгги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўриб, юксак инсонпарварлик фазилатларини намоён этганлиги ҳам ҳақида ҳам аниқ ва тўлиқ маълумотлар олиш мумкин.. 

Уруш йилларида Ўрта Осиё индустриал институти ҳозирги Тошкент Давлат техника университети жамоасининг ҳам  ғалабага қўшган ҳиссасиниалоҳида  таъкидлаб ўтиш ўринли деб биламан. 1941 йилда институтнинг 628 талабаси, 200дан ортиқ профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари, кафедра мудирлари кўнгилли равишда Ватан ҳимоясига отланганлар. Жумладан, факультет декани Г.Мавланов, кафедра мудирларидан И.А.Медведев, профессор-ўқитувчилар И.М.Мирходжаев, Г.Р.Ризаев, Х.Р.Рустамов, А.Зуфаров, К.С.Ахмедов, Б.У.Умаров, В.А. Мирбобаев, Н.Қодиров, Н.С.Стефанюк, А.О.Ортиқов ва бошқаларни ҳурмат билан тилга оламиз. Ҳозирда ҳам Университет билан алоқада бўлиб турган А.Х.Хамидов, С.Убайдуллаевларнинг ўтмиш хотиралари талабаларимизни ватанпарварлик, ўз касбига муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

 Урушнинг суронли йилларида ҳарбий ҳаракатлар кетаётган ҳудудларидан кўчириб келтирилган 12та олий техника ўқув юртлари жамоалари Индустриал институт сафига қўшилиб, 28та ихтисослик бўйича кадрлар тайёрлана бошлади, институт жамоаси заводлар, ГЭСлар қурилиши, кончилик ишларида фаол иштирок этишди, мудофаага хизмат қиладиган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди, уруш йилларида фаннинг долзарб соҳалари бўйича 12та фан доктори, 40дан ортиқ номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинганлиги институт олимларининг фидокорона меҳнат билан ғалабага қўшган ҳиссаси бизларни бугунги кунда юртимиз равнақи йўлида изланишлар олиб боришга илҳомлантиради.  

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган қарорининг яна бир муҳим аҳамияти шундаки, унда иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган ота-боболаримизни эслаш, балки бугунги тинч ва осойишта ҳаёт, мусаффо осмон учун жон фидо қилган барча инсонларни ёд этиш, бизнинг ким эканимиз, қандай буюк зотларнинг авлоди, қандай бебаҳо мероснинг ворислари эканимизни ҳеч қачон унутмасликка, ана шундай ўлмас қадриятлар, эзгу ғоялар учун курашиб яшашга чорлайдиган даъваткор куч эканлигидадир.

Шу ўринда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили сўзлаган нутқидаги, қуйидаги бир қатор салмоқли фикр ва ғояларни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Юртбошимиз ўз нутқидаБугун биз сизлар билан биргаликда янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз. Янги ҳаёт, беқиёс ўзгаришлар ҳаммамиздан фидойилик ва бунёдкорликни, янада катта сафарбарликни талаб этмоқда. Бу жараёнда тинчлик ва осойишталикни асраш, жаҳон ҳамжамияти, аввало, қўшни давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорликни кучайтиришни биз энг муҳим вазифамиз деб биламиз— деб алоҳида қайд этганди. Президентнинг ушбу сўзлари, мамлакатимизнинг тинчликсевар ташқи сиёсати, узоқ ва яқиндаги қўшни давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга, умуминсоний ва миллий бағрикенгликнинг наъмунаси бўлиб келган халқимизни, ёшларимизни  буюк келажак учун сидқидилдан хизмат қилишга чорлайди

Ҳеч шубқасиз, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёрқин воқеа бўлган Юртбошимизнинг ушбу нутқи мазмунини синчиклаб ўрганар эканмиз, унинг замиридаги ёшларимизнинг кўзиниҳақиқатга очиб берадиган, иродасини мустаҳкам қиладиган ўткир фикр ва ғоялар, ибратли хулосалар асосида маънавий-маърифий тарбия ишларини янада кучайтириш бугунги кунда нақадар долзарб аҳамият касб этиб бораётганини чуқур англаймиз.  

Ҳа, хотира – инсон ҳаёти ва онгли фаолиятидаги энг муқаддас туйғу, такрорланмас воқеалар йиғиндиси, ўтмиш, бугун кун ва келажак ўртасидаги боғловчи восита, ҳиссиётларнинг тарихий кўпригидир, ўтмишни, тарихий воқеларниаждодларимиз сиймосини гавдаланиб турадиган ойнадир. Қадрият эса авлод-аждодлари, ота-боболаридан авлоддан-авлодга ўтиб келаётган иқтисодий, маданий, маънавий, маърифий, ахлоқий бойликдир, қимматлар, анъаналар, урф-одатлар, бир сўз билан айтганда, ноёб маънавий меросдир.

“Хотира” ва “Қадрлаш” уйғун бўлган жамиятда, албатта барқарорлик, тинчлик, ўсиш, хайр ва барака бўлади.

Раҳбар Ҳолиқова  

Тарих фанлари доктори, профессор