Ховосда прокуратура ходимлари учун янги бино фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокурори Шохрух Аминов ва вилоят прокуратураси Фахрийлар Кенгаши аъзолари сўзга чиқишди.

Мазкур бино қурилиши Давлат Бердимуротов раҳбарлигида "Davr" хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилган, бино халқаро андозаларга мос келадиган, барча қулайликларга эга бўлган ҳамда энг сўнгги анжомлар билан жиҳозланган.  

Бинода туман прокуратураси билан бирга мажбурий ижро бюроси ҳамда департаментнинг туман бўлимлари ҳам фаолият олиб боришади, хоналарга замонавий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими, кузатув камералари ўрнатилган.

Тадбирда вилоят прокуратураси ва Фахрийлар Кенгаши аъзолари ўртасида прокуратура ёш кадрларини тарбиялаш, фахрий ходимлар билан ўзаро  тажриба алмашиш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида Меморандум имзоланди.

Энг муҳими янги бино аҳоли яшаш жойига яқин ва мурожаат этиб келувчилар учун қулай жойда жойлашганлигидир.