Ушбу муассасани таъмирлаш учун 328 миллион сўм пул маблағи вилоят бюджетидан ажратилди. Каптал таъмирлаш ишларини эса Боёвут туманидаги «Боёвут қурилиш» масъулияти чекланган жамият қурувчилари белгиланган муддатдан аввал тугатди.

«Шарқобод» ва «Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги» маҳаллаларининг 4 200 нафар аҳолиси барча қулайликларга эга, кенг, ёруғ, шинам ва замонавий бинода янги кўринишдаги қишлоқ оилавий поликлиникасига эга бўлди. Уларга 11 нафар тиббиёт ходимлари сифатли ва кафолатланган тиббий хизматни кўрсатади.

Ғулом ПРИМОВ,

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш

бошқармаси матбуот хизмати ходими.