Япониянинг Нара тиббиёт университети профессорлари ўтказган тадқиқот натижасида шундай хулосага келишибди.
Хабарга кўра коронавирусга қарши самарали бўлиши мумкин бўлган хурмодаги таннин моддасини ишлатган ҳолда сақич ва пастил каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича дунёда Испания, Озарбайжон ва Хитойдан кейин 4-ўринда бўлиб, жорий йилдан Японияга ҳам экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритган .