Тадбир давомида умумий миқдори 393 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, АЁҚШлар сиғимларида сақланаётган 2 миллион 408 минг литр нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил этилганида 230 минг литр (10 %) маҳсулот сифатсиз эканлиги, 150 минг литр камомад ва 13 минг литр ортиқчаликка йўл қўйилганлиги, 43 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 10 миллилитрдан 740 миллилитргача уриб қолинаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, тадбир давомида АЁҚШларда 450 га яқин техник ва метрологик камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.
Республика бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатларининг асосий қисми Андижон вилояти (94 минг литр), Сурхондарё вилояти (70 минг литр), Тошкент вилояти (44 минг литр), Наманган вилояти (38 минг литр), Сирдарё вилояти (23 минг литр), Фарғона вилояти (39 минг литр), Тошкент шаҳри (18 минг литр), Жиззах вилояти (21 минг литр) ва Самарқанд вилоят (22 минг литр)ларига тўғри келмоқда.
Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
“Ўзнефтгазинспекция” томонидан бу каби назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.