Берлин ислом санъати музейининг нодир экспонатларидан бири темурийлар даврига оид сопол кошин намунасидир. Ушбу плитка ноодатий тарзда сирланган бўлиб, унда тўқ сариқ рангли ёрқин нақшлар мавжуд.

Музейга етиб боргунга қадар у узоқ йўлни босиб ўтди. Унинг биринчи харидори музейнинг собиқ директори Фридрих Зарре бўлиб, у 1904 йилда Ўзбекистондан узоқда, Жазоирда ушбу артефактни сотиб олган. 1922/1923 йилларда экспонат музейга унинг бошқа харидлари билан бирга келтирилди. 

Дастлаб, бу ғишт бўлаги бинонинг бир қисми бўлган, буюртмачининг номи унинг ўнг бурчагида Темурий Султон Абул-Музаффар Абу Сайид Баҳодирхон дея араб ёзувида битилган.