Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини (кейинги ўринларда — “ЯММТ” ИДАК) жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4502-сонли қарорига асосан 2020 йилнинг 1 январдан бошлаб янги ишга олинаётган ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш, амалда ишлаётган ходимларни бошқа лавозимга ўтказилганда меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, ишдан бўшатилаётган ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий қилинди.
Мазкур қарорнинг 3 бандига асосан янги тузиладиган меҳнат шартномаларини, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритилишини, уларнинг тугатилишини “ЯММТ” ИДАКда ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш мулкчилик шакли, бўйсинувидан қатъий назар юридик шахс мақомига эга бўлган иш берувчи зиммангизга юклатилган.
«ЯММТ» ИДАК – қуйидаги имкониятларни беради:
- меҳнат шартномаларини электрон шаклда рўйхатдан ўтказиш (ўзгартиришлар киритиш, меҳнат шартномаларини бекор қилиш);
- иш берувчилар таркиби (штат жадвали) бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш;
- электрон меҳнат дафтарчасида фуқароларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни яратиш;
- ходимларнинг миқдорий ва сифат таркиби, бўш иш ўринлари тўғрисида объектив, ошкора маълумотларни яратиш.
Мазкур қарор талабларини ўз вақтида (2020 йил 1 сентябрга қадар) яъни “ЯММТ” ИДАКга ходимлар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ва сифатли киритилишини таъминлашингизни, агар ушбу қарорларнинг ижросини бажармаслик натижасида юзага келадиган меҳнат қонунчилигининг бузиш ҳолатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 49-моддасига асосан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.