Унда телекоммуникация йўналишидаги ислоҳотлар ҳамда иқтисодиётимиз барқарорлиги, ҳар бир соҳанинг сифати ва самарадорлиги, аҳолига қулайликлар яратишда ахборот технологияларининг ўрни, кейинги вақтда эришилган ютуқлар тўғрисида сўз юритилди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали такомиллаштирилди ҳамда бугунги кунда Портал орқали 257 та электрон хизматлари кўрсатилиши таъминланди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2018-йилда 2,4 млн.та, 2019-йилда 5,8 млн.та, 2020-йилда 9,8 млн.та хизмат кўрсатилган.
Жорий йил якунига қадар Ягона порталдаги электрон хизматлар сони 300 тага етказилади.
Шунингдек, Интернет фойдаланувчилари асосан мобил қурилмалардан фойдаланишини инобатга олиб, Ягона порталнинг мобил иловаси ишлаб чиқилиб, ундаги хизматлар сони йил якунига қадар 100 тага етказилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, почта бўлинмалари орқали давлат хизматларини тақдим этиш мақсадида Ягона порталнинг алоҳида модули ишлаб чиқилди. Бугунги кунда 500 дан ортиқ почта бўлинмаларида 33 турдаги давлат хизматлари тақдим этилмоқда.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Ягона портал орқали 2,3 млн. дан ортиқ хизматлар кўрсатилиши натижасида аҳолининг 18 млрд. сўмдан ортиқ маблағлари иқтисод қилинишига эришилди.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш учун «Электрон ҳукумат»тизими идоралараро интеграцион платформаси билан интеграциялашиш имконияти, бунда электрон давлат хизматларини кўрсатадиган давлат органи кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда, ариза берувчининг иштирокисиз, идоралараро электрон ҳамкорлик воситаси жорий қилинган.
2018 йил ҳолатига кўра 55 та веб-сервис жойлаштирилган ҳамда идоралараро интеграцион платформадаги веб-сервислардан 3,6 млн. маротабадан кўпроқ фойдаланилган.
Бугунги кунга келиб ушбу кўрсаткич давлат органларининг 120 дан ортиқ ахборот тизимлари ўртасида ойига ўртача 100 млн. дан ортиқ ахборот алмашинуви амалга оширилмоқда. Бу эса фақатгина қоғоз харажатлари учун ойига 7 млрд. сўм, йилига эса 84 млрд. сўм маблағ тежаб қолинишига сабаб бўлмоқда.
Ушбу тизимга «Солиқ», «Лицензия», «Кадрлар», Ягона идентификация тизими, Тадбиркорлик субъекти кабинети, Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимлари, автотранспорт воситаларини суғурталаш фонди ахборот тизимлари каби бир қатор тизимлар интеграция қилинган.
2021 йилдан бошлаб Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини (data.egov.uz) ишга туширилди.
Очиқ маълумотлар порталига (data.gov.uz) 2015-йилда амалиётга жорий қилинган бўлиб, унга жами 158 та ташкилотнинг 12 мингдан ортиқ маълумотлари жойлаштирилган бўлиб, 7,8 млн. марта юклаб олинган.