Ҳаётда эришган ҳар бир ютуғи учун меҳрибон муаллимлари олдида ҳамиша миннатдорлик ва қарздорлик ҳисси билан яшайди.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев синфдошлари билан ўзлари таълим олган Яккабоғ туманидаги 83-мактабни таъмирлаб бергани ҳам айни шу эзгу амалларнинг  яна бир ҳаётий исботидир.

Собиқ битирувчиларнинг устозлари ва туман ёшлари билан мулоқотида ҳам мактаб – илм ўчоғи, тафаккур устахонаси, ҳар бир инсон учун иккинчи уй экани бот-бот таъкидланди.

Азиз хотиралар, самимий ва дилкаш суҳбатлар асносида муаллимларга маиший техникалар, 83-мактаб кутубхонасига янги китоблар, тумандаги таълим муассасалари ва маҳаллалар ёшларига 20 турдаги спорт анжомлари совға қилинди.