Эртага илиқ ҳаво массасининг кириб келиши кучаяди, кундуз кунги ҳарорат 14-17 даража илиқгача, баъзи жойларда 20-22 даража илиқгача кўтарилади, кечаси бироз совуқ сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши прогноз қилинмоқда.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Якшанба куни совуқ ҳаво кириб келиши мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, об-ҳаво кескин ёмонлашади. Мамлакатимиз бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, ҳарорат кундуз куни 4-9 даража илиқгача, шимолда 0-5 даража илиқгача пасаяди.
4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан :
4 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;
5-6 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Якшанба куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Тоғли автомобиль йўлларда қор уюмлари ва кўриниш ёмонлашиши кутилмоқда.