Унда сенаторлар, қўмита экспертлари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мажлисда Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Ялпи мажлис кун тартибига киритилган «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги, «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раислари томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашда Маҳаллий кенгашларнинг ўрни, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимлари, секторлар ҳамда мутасадди идоралар раҳбарларининг хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора – тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини қўшма мажлисларда эшитиб бориш ҳолати таҳлил этилди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.