Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисида вақтинчалик тартибига асосан «Москва-Урганч» чартер рейси орқали 162 нафар фуқаролар Хоразм вилоятига олиб келинди.

Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар 10 кунлик карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарга жойлаштирилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.