Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари илмий жамоалари томонидан амалга оширилмоқда.

Бажарилаётган лойиҳалар якуний натижалари қишлоқ хўжалиги соҳасида агротехнологиялар, тиббиёт соҳасида даволаш технологиялари, фармакология ва фармацевтика йўналишида дори воситалари ва субстанциялар, техник қурилмалар, тажриба-конструкторлик намуналари, дастурий маҳсулотлар яратишга қаратилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 89,8 миллиард сўм бўлган 103 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди, дейилади вазирлик сайтида берилган хабарда.