Россия Федерациясининг турли минтақаларидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган мамлакатимиз фуқароларини юртимизга олиб келиш ишлари давом этяпти.
Айни дамда репатриацион чартер рейсларининг сони бир неча маротабага кўпайтирилиб, Россиянинг турли ҳудудларига мунтазам равишда махсус темир йўл қатновлари ҳам ташкил этилган.
Шу билан бирга, жорий йил 23 сентябрда 15 та автобусдан иборат илк карвон Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларимизни Ватанга олиб келиш мақсадида Россияга жўнатилган эди. Режага мувофиқ бугун ушбу автобусларда 750 нафар фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.