Парвозлар 18 июльдан бошлаб ҳафтасига икки марта: сешанба ва шанба кунлари Тошкентдан Қозонга, шунингдек, душанба ва жума кунлари Қозондан Тошкентга амалга оширилиши режалаштирилган. Сафар вақти тахминан 3 соат 30 дақиқани ташкил этади.
Янги рейснинг очилиши Ўзбекистон ва Татаристон Республикаси ўртасидаги транспорт ва туризм алоқаларини мустаҳкамлайди, шунингдек, йўловчиларга саёҳат қилиш, хизмат сафарлари ва қариндошларини зиёрат қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Янги йўналиш Тошкент аэропортидан мавжуд бўлган халқаро йўналишлар тармоғини тўлдиради. Янги авиаташувчидан ташқари Тошкентдан Қозонга "Uzbekistan Airways", "Centrum Air", "FlyOne Asia" ва "UVT Aero" авиакомпаниялари парвозларни амалга оширмоқда.