Газ конидан паст босимли табиий газларни тез ва самарали қазиб олинишига хизмат қиладиган сиқув компрессор станциясида тезкор таъмирлаш ишлари ўтказилди.
Битта газ ҳайдаш агрегатининг тўхтаб қолиши суткасига 4,100 миллион кубометрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келиши инобатга олган ҳолда, ГПА-100 ва ГПА-200 сонли газ ҳайдаш агрегатларида технологик регламент ва таъмирлаш ишлари тезкор равишда ўтказиш зарур эди.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун «Алан» сиқув компрессор станцияси ГПА-100 ва ГПА-200 сонли газ ҳайдаш агрегатларига ўрнатилган НК-16-18 СТ русумли газотурбинали двигателда регламент ва таъмирлаш ишлари станция муҳандис ходимлари томонидан амалга оширилди.
Натижада газ ҳайдаш агрегатини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.
Шунингдек, газ қисқаришини олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланди.
Бу газ ҳайдаш иншоотлари ёрдамида ҳайдалаётган кунлик 8,2 миллион кубометр табиий газ, «Муборак» газни қайта ишлаш заводига қайта ишлаш учун узатилади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.
Маълумот учун: «Алан» сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, станцияда 2 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд бўлиб, у йилига 4,38 миллиард куб/метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга.