Талаб қилинган суммадан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у ушбу пул маблағини туристик фирма раҳбарининг кўрсатмаси асосида олганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар муқаддас Ҳаж сафарига боришда фирибгарларнинг тузоғига тушиб, алданиб қолманг. Огоҳ бўлинг!