Мазкур 4 қаватли талабалар турар жойида 72 ўринли 8 та ошхона, маданий дам олиш хоналари ва хориждан келган профессор-ўқитувчилар учун меҳмонхона типидаги 25 кишига мўлжалланган алоҳида яшаш жойи ҳам мавжуд.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида бинонинг ертўла қисмида COWORKING (коворкинг), ахборот ресурс ва ҳунармандчилик марказлари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Шунингдек, университетда 2022/2023 ўқив йилида яна 2 та умумий ҳажми 1000 ўринли бўлган талабалар турар жойи фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.