Мобил илова “Сиёсат ва ҳуқуқ”, “Aдабиёт ва санъат”, “Маънавият-маърифат”, “Фан ва таълим” бўлимларидан иборат. Фойдаланувчилар қисқа фурсат ичида энг сара маълумотларни тўплаш, республикамизда фаолият олиб бораётган таниқли олимлар ва зиёлилар билан жонли мулоқотни амалга ошириш, улар билан тажриба алмашиш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари платформада топ 100 таликдан ўрин олган жаҳон адабиёти ва ўзбек дурдона асарлари ҳам ўрин олган бўлиб, китоблар рўйхати белгиланган тартибда тўлдириб борилади.

Шунингдек, зиёлилар билими, салоҳиятини мунтазам ошириб бориш мақсадида онлайн тарзда ўқув, малака ошириш курслари ҳам иловадан жой олади. Республика бўйлаб фаолият кўрсатаётган тарғиботчиларни зиёлиларнинг онлайн медиа тарғибот материаллари билан доимий равишда таъминлашга эришилади.

Таъкидлаш керакки, “Маърифат зиё” номли мобиль иловаси доимий тарзда олимлар, мутахасислар ҳамда ишчи гуруҳ аъзоларининг таклиф ва тавсияларига асосан бойитиб борилади ҳамда фойдаланувчилар истак-хоҳишлариб эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янгидан-янги рукнлар фаолияти йўлга қўйиб борилади.

"Маърифат" тарғиботчилар жамияти Aхборот хизмати