Хитойда яна коронавирус юқтириш ҳолатларининг ўсиш ҳолати қайд этилмоқда. Хэбэй провинциясида бир неча кун ичида ушбу инфекцияни юқтирганлар 200дан ортганининг ўзи ҳам буни тасдиқлайди.
Расмий маълумотларга кўра, касалликнинг 234 нафар бемордан144 нафарида симптомсиз экани аниқланган. Хитой ҳукумати беморлар сони ўсиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда. Хабар қилинишича, Хэбэй пойтахти Шицзячжуан шаҳри билан автобус, темир йўл ва авиақатнов номаълум муддатга тўхтатилган.
Аҳолиси 11 миллион кишини ташкил этувчи шаҳарда коронавирусга тезкор тест олинмоқда. Шаҳарнинг айрим ҳудудларига кириш ёпилган, болалар боғчалари, бошланғич ва ўрта мактабларда машғулотлар тўхтатилган.
Шицзячжуандан ташқари, Синтай ва Нангун шаҳарлари ҳам инфекция ўчоғи деб ҳисобланмоқда. Бу шаҳарларда ҳам аҳолидан коронавирусга тест олинмоқда.
Касалликнинг янги тўлқини тарқалишининг олдини олиш мақсадида пойтахт Пекинда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Яна Хитой, яна вирус...
Аҳолиси 11 миллион кишини ташкил этувчи шаҳарда коронавирусга тезкор тест олинмоқда. Шаҳарнинг айрим ҳудудларига кириш ёпилган, болалар боғчалари, бошланғич ва ўрта мактабларда машғулотлар тўхтатилган.
Робахон Маҳмудова Олий суди раиси бўлди
- Олий суд раиси Бахтиёр Исломов лавозимини тарк этди
- Хавфсизлик - барқарор энергия ва инсон ҳаёти гаровидир
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- БААда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Ўзбекистон Президенти Янги тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди