Мазкур мультфильм бош қаҳрамон Олимжон ва унинг дўстлари Баҳодир, Фарҳод, Мухлиса ва Мадиналарнинг бошидан кечирган саргузаштлари ҳақида бўлиб, мазмунан болаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини орттиришга қаратилган.
Сценарий муаллифи ва рассом Шуҳрат Асаев, режиссёр Жасурбек Бўтаев, картина директори Ғолибжон Саноқулов, моделчилар Исломиддин Мамасиддиқов, Тимур Пўлатов, Баҳром Маҳамадов, аниматорлар Азамат Кадиров, Достонбек Равшанқулов, Сарвар Исмаилов, Фарҳод Умаров, композитор Азиз Абдуллаевлар ушбу анимацион фильм болажонларда катта таассурот қолдиришига умид билдиришмоқда.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати