Танловдан кўзланган асосий мақсад ўқувчиларда ёзма нутқ, танқидий ва ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, миллий қадриятлар, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқий ва иқтисодий саводхонлик, фаол фуқаролик, экологик маданият ва саломатлик, илм-фан ва технологиялар, медиасаводхонлик, касблар ва келажакка доир тасаввурлари бўйича замонавий дунёқарашни шакллантириш, халқаро баҳолаш мезонлари асосида иншо (эссе) ёзишга ўргатиш бўлиб, унда бутун Республика бўйлаб жами 28 055 нафар ўқувчи иштирок этди.
Иншоларни баҳолаш ва саралаш жараёни уч: туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичида ўтказилди. 24-28 февраль кунлари сўнги республика босқичига етиб келган 252 нафар иштирокчининг ёзма ишларини баҳолаш жараёнлари ташкил этилди. 10 нафар мутахассис, жамоатчилик вакиллари ва амалиётчи ўқитувчилардан иборат ҳакамлар ҳайъати ёзма ишларни холис кўриб чиқди ва муносиб баҳолади. Танлов низомига кўра 6-11-синфлар бўйича, ҳар бир синф кесимида учтадан (1-2-3-ўрин) ғолиб аниқланди.
6-синфлар ўртасида:
1-ўрин Тошкент вилояти, Паркент тумани, 26-мактаб ўқувчиси Гулсанам Азимова,
2-ўрин Навоий вилояти, Кармана тумани, 22-мактаб ўқувчиси Шаҳноза Ботирова,
3-ўрин Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, М.Улуғбек мактаби ўқувчиси Жаҳонгир Маманазаров.
7-синфлар ўртасида:
1-ўрин Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани 2-мактаб ўқувчиси Дилшода Маҳмуджонова,
2-ўрин Тошкент шаҳри, 35-мактаб ўқувчиси Мухлиса Аҳмедова,
3-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, 66-мактаб ўқувчиси Зияда Бахтиярова.
8-синфлар ўртасида:
1-ўрин Хоразм вилояти, Ҳазорасп, тумани 2-мактаб ўқувчиси Ўғилжон Бахтиёрова,
2-ўрин Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, 5-ИДУМ ўқувчиси Хадича Ҳожимуродова,
3-ўрин Навоий вилояти, Кармана тумани, 10-мактаб ўқувчиси Шаҳноза Эргашева.
9-синфлар ўртасида:
1-ўрин Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 12-ИДУМ ўқувчиси Суҳробжон Жўрабоев,
2-ўрин Тошкент шаҳри, 303-ИДУМ ўқувчиси Шаҳзодабону Рўзиева,
3-ўрин Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-ИДУМ ўқувчиси Дилноза Рўзиқулова.
10-синфлар ўртасида:
1-ўрин Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, 13-ИДИМ ўқувчиси Аҳмаджон Ғофуржонов,
2-ўрин Хоразм вилояти, Урганч тумани, 47-ИДУМ ўқувчиси Барчиной Рўзметова,
3-ўрин Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, “Lucky children” НТМ ўқувчиси Диёра Саматова.
11-синфлар ўртасида:
1-ўрин Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 11-мактаб ўқувчиси Рушана Аҳмедова,
2-ўрин Андижон вилояти, Шаҳриҳон тумани, 2-ИДУМ ўқувчиси Нозимжон Саидолимов,
3-ўрин Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, 18-мактаб ўқувчиси Бекжон Ҳақназаров ғолиб деб топилди, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.