Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунда тармоқ корхоналари интерфаол хизмат орқали қуйидаги маълумотларни юклашлари лозим:
1. Янги ишланма/технология номи (эҳтиёж)
2. Буюртма берувчи (тармоқ корхонаси, ташкилот, тадбиркорлик субъекти номи)
3. Буюртма берувчи реквизитлари (юридик манзили, тел.рақами, веб-сайти)
4. Яратилган ишланма/технологияга кўйиладиган талаблар:
4.1. Технологик талаблар (тавсифи, хусусияти,мавжуд (импорт) аналоглари билан қиёсий таҳлили индикаторларда)
4.2. Хомашёга оид талаблар (хомашё таркиби, манбаи – агар маълумот мавжуд бўлса)
4.3. Истеъмол бозори таҳлили (йиллик истеъмол ҳажми сони, суммаси)
4.4. Ишланма/технологияни яратиш муддати (йиллар)
4.5. Ишланма/технология асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархига оид талаблар (1 бирлик маҳсулот нархи)
5. Ишланма/технологияни яратувчи илмий ташкилот(лар) – агар маълум бўлса
6. Буюртма берувчи томонидан ишланма/технологияни яратиш лойиҳасига ажратиладиган маблағ (инвестиция) ҳажми (млн.сўм).
Ушбу маълумотлар вазирликнинг маълумотлар базасига келиб тушади ва экспертлар томонидан кўриб чиқилади.
Кўриб чиқиш натижаларига кўра илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси шакллантирилади ва ҳар бир буюртма негизида тайёрланган тематик мавзу бўйича илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади.
Танловлар натижалари бўйича энг яхши илмий лойиҳаларга грант маблағлари ажратилади ва шу асосда технология ишлаб чиқилиб, манфаатдор тармоққа келгусида тижоратлаштириш учун тақдим этилади.