Ташриф давомида Қўмита аъзолари инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар, шунингдек МИЗ резидентлари, дирекциялари, шунингдек, давлат солиқ ва божхона қўмиталари вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар.
Мулоқотлар давомида тадбиркорларни ташвишга солаётган мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама этилди. МИЗ дирекциялари томонидан яратилган иш шароитлари ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини баҳолаш учун инвесторлар ўртасида аноним сўров ўтказилди. Хусусан, қатор солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш хусусида турлича қарашлар ва ноаниқликлар энг долзарб ва зудлик билан изоҳ талаб қиладиган масала эканлиги қайд этилди.
Ўрганиш давомида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси сифати ва улардан фойдаланиш имконияти билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам сақланиб қолаётганлиги, инвестиция буюртмаларини ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш жараёни чўзилиб кетиши, янги инвесторларни жалб қилиш бўйича МИЗ стратегиясининг йўқлиги аниқланди.
Учрашувлар давомида билдирилган муаммолар Қўмита томонидан тайёрланаётган парламент сўровида акс этирилади.