Фильм “Беларусфильм” киностудияси билан ҳамкорликдаги лойиҳалардан бири бўлиб, унда урушда партизан разведкачиси сифатида иштирок этган Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мамадали Топволдиев (Беларусь партизанлари уни “Казбек” деб аташган) ҳақида ҳикоя қилинади.

Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Мамадали Топволдиев ролини таниқли актёр Улуғбек Қодиров гавдалантирмоқда.