Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернатни ташкил этиш тўғрисида"ги 2020 йил 30 сентябрдаги Қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ташкил этилган опера ва бахшичилик санъатига  ихтисослаштирилган мактаб интернатига 2021-2022 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди. Мазкур мактаб интернатига ўқувчилар 5-синфдан қабул қилиниб, опера, бахшичилик, Аламўйноқ дутор созандалиги ва жиров йўналиши бўйича таълим олишади. Мактаб интернати замонавий, барча шароитлар мавжуд. Бошқа ҳудудлардан келган ўқувчилар ётоқхона, овқат билан таъминланади.

Мактабда ўқувчилар маданият ва санъат йўналиши билан бир қаторда умумтаълим фанларидан ҳам таълим олишади. Мактабда соҳанинг етакчи ходимлари, Халқ артистлари, хизмат кўрсатган артистлар Халқ бахшилари дарс берадилар.

Мактаб-интернатга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш 15 августга қадар давом этади.