Достон Ҳақбердиев режиссёрлиги остида саҳналаштирилган мазкур спектаклнинг ёпиқ тақдимотида Ўзбек миллий мақом санъати маркази раҳбари Сойиб Бегматов, Театр арбоблари уюшмаси вакили, театршунос Тоҳир Дўстмуҳаммедов, драматург Ҳайитмат Расул, Фарғона давлат университети доценти Эмямин Қирғизов ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Мазкур янги саҳна асари комиссия аъзолари томонидан юқори баҳоланиб, томошабинлар эътиборига ҳавола этиш учун бир овоздан маъқулланди, дея хабар беради Маданият вазирлиги Ахборот хизмати.