Янги Наманган туманининг Ислом Каримов кўчаси ҳудудидаги 50 сотих ер майдонида «Оналар боғи» ташкил этилди.

Янги боғда кўчат экиш ишларида вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динора Якубова ва тумандан фаол хотин-қизлар, маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари, нуронийлар ва ёшлар, кўнгилли аҳоли вакиллари қатнашди. Улар ажратилган майдонга биринчи куннинг ўзида 600 туп каталпа, каштан ва павлония кўчаларини қададилар. Бундан ташқари, 3 мингта гул кўчатлари экилди.

Боғда экилган ҳар бир кўчатни парвариш қилиш, ўз вақтида суғориш бўйича масъулар тайинланиб, зарур тавсиялар берилди.