Институт ректори, профессор Aбдуғаффор Жўраев барча профессор-ўқитувчилар ва талабаларни янги ўқув йили бошлангани билан самимий қутлади. Тадбирда профессор-ўқитувчилар ва ота-оналар ҳам сўзга чиқиб, фикрларини билдирди.

Шундан сўнг ўқув хоналарида “Мустақиллик дарси” ташкил этилди. 1-босқич талабалари учун институт профессор-ўқитувчилари томонидан таништирув ҳафталиги бошланди.

Янги ўқув йилини муносиб кутиб олиш мақсадида раҳбарият томонидан ишчи-ходимлар ва талабалар турар жойида истиқомат қилувчиларга ош тарқатилди.

Институтнинг қарийб 5 гектарлик ҳудудида 3 та ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи жойлашган. 1745 ўринга мўлжалланган 62 та ўқув хонаси, 225 ўринли компьютер хонаси ва 85 ўринли фаоллар зали талабаларга хизмат кўрсатмоқда. Қолаверса, 418 ўринли 2 та талабалар тураржойи мавжуд.

Айни пайтда ОТМда 3755 нафар талаба таълим олмоқда. Уларга 149 нафар профессор-ўқитувчи дарс бермоқда.