Тантанали тадбирда вилоят раҳбари 2020 йил якуни бўйича бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ижтимоий тармоқлар админларига қимматбаҳо совға - замонавий планшетларни топширди.
Тақдирланганлар орасида «Янги Ўзбекистон» газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири Орифжон Жўраевнинг ҳам борлиги бизни қувонтирди. Қисқа фурсат ичида у босма нашримизда ва сайтимизда эълон қилинаётган хабар, мақола ва суҳбатлари, юртдошларимиз, турли даражадаги мутасаддилар муносабатлари асосида тайёрлаб бераётган материаллари билан жамоамизда ўз ўрнига эга бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан ушбу ҳамкасбимизга янада улкан ижодий муваффақиятлар тилаймиз!