Бу ерда энг замонавий архитектура андозаларини ўзида мужассам этган, аҳолига том маънода муносиб турмуш шароитлари яратишни кўзда тутувчи "Янги Ўзбекистон" массиви бунёд этилмоқда.

Бугун Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шукрулло Маҳмудов ҳамда Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов “Ифтихор”даги “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, бунёд этилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилишини тизимли ташкил этиш ишлари билан танишдилар.

Ўрганиш давомида бу ердаги ичимлик суви таъминоти, электр энергияси, коммунал хизматлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.