Бугун Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги нуфузи тобора юксалиб, мамлакатимиз бутун дунёга юз очмоқда. Қайси бир соҳани олманг, туб ўзгаришлар, янгиланишларни тан олмасликнинг иложи йўқ. Қисқа қилиб айтганда, мамлакатимиз тарихида чинакамига янги саҳифалар очилмоқда.

Мана шу каби эътирофлар асослаб берилган яна бир нашр дунё юзини кўрди. У “Fan ziyosi” нашриёти томонидан нашрга тайёрланиб, “Munis design group” МЧЖ босмахонасида чоп этилди. “Янги Ўзбекистон меъмори” деб номланган мазкур китоб муаллифи профессор, тарих фанлари номзоди Карим Норматов.

Китобнинг бош мақсади янги Ўзбекистондаги туб бурилишлар, истиқболли ислоҳотлар ташаббускори таълимотининг айрим жиҳатларини теран очиб беришга қаратилган. Ўйлаймизки, ушбу китоб уни ўқигувчиларда бугунги оламшумул ўзгаришларга чин дилдан шукроналик, эзгу ишларга ҳайрихоҳлик туйғуларини янада зиёда этишга хизмат қилади.