Мақолада таъкидланганидек, давлат мустақиллигини қўлга киритиши билан тарихга асосланган Ўзбекистон санъати ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйди.

Мустақил ва тенг ҳуқуқли республика Ўзбекистон XXI аср бўсағасида ўзининг кўп миллатли рассомлар ва амалий санъат усталарининг миллий бадиий меросини бутун ранг-баранглиги билан жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш имкониятига эга бўлди.

«Дунёнинг етакчи санъат академиялари, ушбу соҳага ихтисослашган нуфузли халқаро таълим муассасалари билан ҳар томонлама ижодий ҳамкорлик ривожланмоқда. Масалан, Бадиий таълим соҳасида Бадиий академия дунёнинг 20 га яқин давлатидаги таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади. МДҲ давлатларидан ташқари, Хитой, Япония, Малайзия, Таиланд, Жанубий Корея, Сингапур, Ҳиндистон каби давлатларнинг таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ўзаро англашув Меморандумлари имзоланган. Ушбу ҳужжатлар асосида ўзбекистонлик талабалар хорижда ўқиш имкониятига эга бўлди», - дейилади нашрда.

Муаллиф ёзганидек, Янги Ўзбекистон кейинги йилларда жаҳон ҳамжамияти билан фаол алоқада бўлган очиқ мамлакатга айланди. «Бу жараён санъат соҳасида ижобий ўзгаришларга олиб келди. 2022 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон ва Тожикистон Рассомлар уюшмалари ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди.

Академиянинг кўргазма залларида тожик рассомларининг кўргазмалари ташкил этилди, - қайд этади у. - Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган саммити арафасида ва «Самарқанд руҳи» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси Самарқанд вилояти ҳокимликлари билан ҳамкорликда халқаро ҳайкалтарошлар симпозиумини ташкил этди. Россия, Эрон, Ҳиндистон, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан етти нафар хорижий ҳайкалтарош ва 7 нафар маҳаллий ҳайкалтарош томонидан. Симпозиумда ажойиб ҳайкаллар яратилди. Бу эса қўшни давлатлар билан бадиий алоқалар кундан-кун ривожланиб бораётганининг амалий тасдиғидир».

Мақолада Ўзбекистон рассомларининг халқаро симпозиумлар, кўргазмалар, кўрик-танловлардаги фаол иштироки ва муваффақиятлари, замонавий тасвирий, амалий, концептуал санъатнинг хорижий таниқли вакиллари билан ижодий тажриба алмашиши, мулоқотлар олиб бораётгани миллий тасвирий санъатнинг юксак ижодий ривожини таъминлаётгани қайд этилган.

 Акмал Нур, шунингдек, бугунги жадал ривожланаётган давр тасвирий санъатни янада ривожлантиришни, унинг бугунги кундаги аҳамиятини оширишни тақозо этаётганини таъкидлаган.

«Халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий маданият ва санъат намояндалари билан учрашув ва мулоқотларнинг ўзига хос тизими яратилди. Мамлакатнинг кўплаб ижодкорлари халқаро анжуманлар, кўргазмалар, фестиваль ва кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, нуфузли ўринларни эгаллаб, юксак давлат мукофотларига сазовор бўлмоқда. Ўзбекистонда санъат ривожига давлатимиз томонидан қаратилаётган эътибор туфайли ижодкорлар бундай муваффақиятларга эришмоқда», - деб ёзади «The Korea Post».