Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 26 августдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, жойларда глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган юртдошларимизга “Меҳр-саховат” кўкрак нишони тантанали равишда топширилмоқда.

Жумладан, “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририятининг ҳам тўрт нафар ходими “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари билан мукофотланди.