15-16 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган мазкур илмий анжуманда айни кунда мамлакатимизда ветеринария терапияси соҳасида қандай замонавий усуллар қўлланилаётгани, соҳанинг долзарб муаммолари ва уларнинг ечими юзасидан қилинаётган ишлар, шунингдек, ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар ҳамда  Ветеринария диагностикасининг замонавий усуллари муҳокама қилинмоқда.

Халқаро анжуманни университет ретори, профессор Худайназар Юнусов очиб берди ва барча меҳмонларни қутлади. Ректор конференция мавзусининг айни кундаги долзарблиги, бу борада таълим масканида олиб борилаётган илмий изланишлар ва тадқиқотлар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди, шунингдек, ҳамкор олий таълим муассасалари билан қилинаётган ҳамкорликлар хусусида сўзлади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Норқобиловнинг анжуман иштирокчиларига қутловини қўмита раисининг биринчи ўринбосари Ш.Жаббаров ўқиб эшиттирди.  

Халқаро тадбирда Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси, проректори, қ.х.ф.д. Александр Александрович Белко (Зоом дастури орқали),

Россия халқлар дўстлиги университети Аграр-технология институти «Ветеринария медицинаси» департаменти директори, ветеринария фанлари доктори, профессор Ватников Юрий Анатолевич,

Россия халқлар дўстлиги университети Аграр-технология институти «Ветеринария медицинаси» департаменти доценти В.И.Семёнова (Зоом дастури орқали),

 Ўш давлат университети профессори (Қирғизистон) Абдурасулов Абдуғани Холмирзаевич,

 Қозоғистон Миллий аграр тадқиқотлар университети профессори Эсенгали Усенбековлар иштирок этишди.

Шунингдек, анжуманда Қирғиз-Турк Манас университети профессори Али Риşванли, Хитойнинг Тарим университети профессори Муҳатаи Геминггули,

Қозоқ миллий аграр тадқиқотлар университети профессори Заманбеков Нуртлеу Акжолтаевич, 

Латвия биофанлар ва технологиялар университети профессори Шематович Илга Миервалдовна,

Патрисе Лумумба номидаги Россия халқлар дўстлиги университети доценти Рогов Роман Василевич,

К.И.Скрябин номидаги Қирғиз миллий аграр университети профессори, академик Ногойбаев Мукамбет Дайырович,

Бутунроссия паррандачилик ветеринария илмий-тадқиқот институти (ВНИВИП) катта илмий ходими, доцент Павел Сидорович Рябтсев ҳамда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети профессор Бахтиёр Бакировларнинг илмий маърузалари тингланди.

Анжуман эртага ҳам ўз ишини давом эттиради. Иштирокчилар кафедра ўқув лаботаториялари фаолияти билан яқиндан таништирилади. 

Шунингдек, қадимий ва кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари ва “Боқий шаҳар”га ташриф ҳам кўзда тутилган.

Ахборот хизмати