Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири саволларига берган жавобларида “янги” деган сўзга алоҳида урғу берилгани бежиз эмас. Сабаби, бугун дунёга янгича нигоҳ билан қараётган юртимизга жаҳон ҳамжамиятининг қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда ва бу ўз-ўзидан мамлакатимиз тараққиётида янги саҳифа очилаётганидан даракдир.

Интервьюда халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган, умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган “Янги Ўзбекистон” ғояси замирида улуғ аждодларимиз, умуман олганда, миллий тарихимизда Биринчи ва Иккинчи Уйғониш даврларига асос солган аллома боболаримизнинг орзу-интилишлари ва армонлари ҳам мужассам, десак, адашмаган бўламиз.

Айни вақтда ватанимиз тарихи саҳифаларида бошланаётган Учинчи Ренессанс ҳаракати юртимизда маънавий уйғониш даврини янги босқичга олиб чиқиш баробарида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий тараққиётида муҳим даврни бошлаб бермоқда.

Суҳбат асносида янги Ўзбекистонни барпо этиш туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-и қтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий интилишларига мос, миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив зарурат экани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Шунинг баробарида ўтган сўнгги беш йил давомида ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида давлатимиз томонидан қатор муҳим чоралар кўрилди. Юртдошларимизнинг неча йиллик муаммоси бўлиб келган “прописка”, хорижга чиқиш учун “стикер”, уйжойни ўз номига расмийлаштириш, валюта бозорининг эркинлашувидаги мавжуд тўсиқлар олиб ташланди. Бир сўз билан айтганда, одамларнинг янги кунга — янги Ўзбекистонга интилиши ва ишончи мазкур муаммоларнинг кетма-кет ҳал этилиши баробарида янада кучайди, десак муболаға бўлмайди.

Интервьюда акс этган яна бир муҳим ҳақиқат шуки, давлатимиз раҳбарининг ўз вақтида кўрсатган ташаббуси натижасида халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши бўйича катта қадамлар қўйилди ва бу ўзгаришлар жараёни бугун янада изчил давом этмоқда.

Энг муҳими, яқин йилларга қадар оддий аҳоли вакилларига яқинлашишни, уларнинг муаммо ва дардларини эшитишни истамаган маҳаллий ҳокимлик ва давлат идоралари раҳбарлари бугун халқимиз олдида ҳисобот беряпти. Уларнинг сўзига, ҳаётида учраётган муаммоларга қулоқ тутиб, мавжуд камчиликларни ҳал этиш бўйича барча зарур чораларни кўряпти. Аниқроқ айтганда, халқ вакилларидан иборат давлат идоралари ва ҳокимликлар шу одамлар олдида ҳисобдор эканини тўла англамоқда.

Бу саъй-ҳаракатларнинг энг кўзга кўринарли натижаси сифатида бугун жамиятда адолат қарор топиши, одамларнинг эса бунга ишончи мустаҳкамланиши учун муҳим асослар яратилди. Халқимиз “раҳбарлар бугун менинг гапларимни эшитяпти, бизнинг сўзларимизга ҳатто Президент қулоқ тутяпти” деган мустаҳкам ишонч ортида бугунги кунидан катта мамнунлик туйяпти, эртанги кунига қатъий ишончи ортяпти.

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда аҳолининг ижтимоий турмуш ҳолатини яхшилаш масаласини алоҳида қайд этар экан, бу давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини айтиб ўтди.

Тан олиш лозимки, юртдошларимиз турмуш шароитини яхшилаш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида сўнгги йилларда халқимизнинг инсонпарварлик ҳамда ўзгалар ҳолидан доимий хабар олиш ва беғараз ёрдам кўрсатиш тамойилларига асосланган ўзига хос тизим яратилди.

Энг муҳим қадам сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва фуқароларга ҳар томонлама, манзилли кўмак кўрсатишнинг  янги шакли — “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимлари яратилди.

Биргина “Темир дафтар” орқали фуқаролар йиғини ҳамда секторлар томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатлами ҳисобга олиниб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўрганилди. Шу билан бирга, аҳолини камбағалликдан чиқариш, улар билан манзилли ва мақсадли иш олиб боришга доир муҳим ва керакли қадамлар қўйилди.

Ўтган вақт давомида ушбу рўйхатдаги юз мингл аб фуқароларга зарур ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Темир дафтар”га киритилган 659 минг 68 ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди,   89 минг 412 эҳтиёжманд, моддий ёрдамга муҳтож оилага иситиш мосламалари,  кўрпа-тўшак ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ушбу йўналишдаги ишлар айни дамда ҳам қизғин давом этмоқда. Президентимизнинг 2021 йил 30 июлдаги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, жорий йилнинг август ойида “Темир дафтар”га киритилган, боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзандига, шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган ҳар бир болага давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Бундан асосий мақсад моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кий им-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашдан иборат.

Мамлакатимиздаги хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз аёллар бандлигини таъминлашнинг янгича тизими сифатида йўлга қў йилган “Аёллар дафтари” ҳам аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлида катта ижтимоий дастур сифатида кўплаб оилаларга қувонч улашмоқда.

Ушбу тамойил асосида шу кунга қадар юртимиздаги 30 ёшдан юқори бўлган миллионлаб хотин-қизлар билан суҳбат олиб борилди ҳамда уларни қийнаётган масалалар ўрганилди. Масъул вазирлик ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ушбу дафтарга киритилган 432 минг нафарга яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланиб, турли касб-ҳунарга ўқитилди, тадбиркорликка қизиқиши бор аёлларга имтиёзли кредит маблағлари олишга кўмаклашилди. Шу билан бирга, 36 минг 697 нафар боқувчисини йўқотган, 29 минг 40 нафар ногиронлиги мавжуд хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди.

Яна бир асосий ютуқ сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган, муҳтож ва ногиронлиги мавжуд хотин-қизларнинг 4 минг 164 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди.  44 минг 23 нафарига тиббий, 24 минг 652  нафарига ҳуқуқий, 23 минг 399 нафарига психологик ёрдам кўрсатилди.  

Юртимиздаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 158 минг 981 нафар фуқарога деҳқончилик билан шуғулланиши учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларидан 4138780,5 гектар ажратилди. Ерни ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқа мақсадлар учун субсидия маблағлари берилди.

Бугунги кунда ушбу хайрли ишлар бир зум бўлса-да, тўхтагани йўқ. Мамлакатимизнинг барча ҳудудида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ижтимоий кўмак бериш ва уларнинг доимий д аромад топишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича бошланган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, кексалар ва ногиронлиги мавжуд юртдошларимизни ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича йўлга қўйилган ишлар мунтазам олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўзида 8 минг нафар нуронийнинг санаторийларда даволаниши, 16 минг 430 нафарининг бепул чуқур тиббий кўрикдан ўтказилгани, бундан ташқари, минглаб кекса ёшдаги юртдош ларимиз ногиронлар аравачаси, эшитиш мосламаси ва реабилитация воситалари билан таъминлангани фикримиз далилидир.

Президентимизнинг интервьюси сўнгги йилларда ватанимиз тараққиётида эришилган ютуқлар ва янги Ўзбекистонга тамал тоши қў йиш бўйича амалга оширилган энг муҳим ишлар нафақат юртдошларимиз, балки хорижий давлатларнинг сиёсий, илмий ва ишбилармон доираларида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Суҳбат матни Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Покистон, Италия, Испания каби қатор номдор давлатлар тилларига ўгирилиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.

Истардимки, барчамиз ушбу интервьюнинг туб моҳиятини тўла англаб етган ҳолда, бу ҳақида оила аъзоларимиз, маҳалладошларимиз, ҳамкасбларимиз билан ҳаётий мисоллар орқали муҳокама қилишимиз даркор. Зеро, ушбу суҳбат янги Ўзбекистоннинг дастлабки шакл ланиш босқичлари ва келгуси ривожини ўзида акс эттирган ноёб қўлланмадир.

Раҳмат МАМАТОВ,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири,

Олий Мажлис Сенати аъзоси