Тадбир аввалида Наманган вилояти ҳокими в.б. Шавкат Абдураззоқов пандемия давридаги вазият, аҳоли саломатлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталди.
Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёзли уй-жойларнинг қурилиши ва диний, маънавий-маърифий соҳалардаги амалий ишлар хусусида сўз юритди.
Ўзбекистон халқ артистлари Мирза Азизов, Зулайхо Бойхонова, Абдуҳошим Исмоилов, шоира Сайёра Тўйчиева ҳам ўз чиқишларида янги Ўзбекистоннинг янги қиёфаси, янгича сиёсати, янгича ёндашуви ҳақида фикрларини билдиришди.
Видеороликлар намойишида юртимизнинг кечаги ва бугуни тасвирланди. Куй-қўшиқлар жаранг сочди.
"Маҳаллабай" тизимидаги тадбирлар олис ва чекка қишлоқларда ҳам давом этмоқда.